Янгиликлар
Инсон ҳуқуқлари олий қадрият
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан ташкил этилаётган сайёр қабулларда бир қанча мурожаатлар келиб тушган бўлиб улардан Деҳқонобод тумани “Тоғайтемир” МФЙ Тоғайтемир қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Хнинг оиласида 2 нафар фарзанди олий таълимда шартнома асосида ўқиётганлигини ва уларга шартнома пулларини тўлашда қийинчилик бўлаётганлиги сабабли АТ “Халқ банки” Деҳқонобод филиалига таълим кредити ажратилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.
Натижада туман АТ “Халқ банки” Деҳқонобод филиалидан фуқаро Б.Хнинг фарзандига 5 000 000 сўм таълим кредити тўлов контракти учун ўтказиб берилди ва фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.
Шунингдек, “Оқработ”МФЙда яшовчи “Аёллар дафтарига” киритилган фуқаро М.Мнинг турмуш ўртоғи томонидан доимий равишда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиб келаётганлигидан норози бўлиб адлия бўлимига мурожаат этган.
Адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида ўрганиб чиқилди ҳамда туман Ички ишлар бўлими профилактика инспектори томонидан фуқарога ҳимоя ордерини олишда кўмак берилди.