Янгиликлар
Бошқарманинг масъуллари томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали навбатдаги аҳоли учун муҳим бўлган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ҳар ҳафтанинг душанба куни “Президент қарорлари ҳаётда ва назоратда” эшиттириши орқали қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тўғридан-тўғри эфир орқали тушунтириб борилмоқда ҳамда аҳоли томонидан берилган саволларга жавоб берилмоқда.
Навбатдаги эшиттириш жорий йилнинг 17 май куни “Олтин воҳа” радиоси орқали эшиттириш ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 5113-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Қарор билан 2021-2023 йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, имтиёзлар, ажратиладиган кредитлар ва бошқалар ҳусусида батафсил маълумотлар берилди.
Телефон орқали фуқаролардан келиб тушган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.