Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ҳар бир мурожаат эътиборда


Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг туб моҳияти инсон ҳуқуқлари ҳимоясини қонунда ва амалда таъминлаш ҳамда бунинг кафолатларини яратишдан иборат.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб борилмоқда.

Хусусан, Дехқонобод туман адлия бўлими томонидан туман Ободонлаштириш бошқармасининг 19 нафар ишчи   ходимлари ойлик иш ҳаққига ҳар чораклик қўшимча устама пўллари тўлаб берилиши лозим бўлсада, тўлаб беришмаётганликларидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида хар чораклик 200.702.904( икки юз миллион етти юз икки минг тўққиз юз тўрт) сўм устама пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи номига қонуний тўлов таъминланишини сўраб тақдимнома киритилди ва ишчи ходимларга ҳар чоракда тўлаб берилиши лозим бўлган 200.702.904 ( икки юз миллион етти юз икки минг тўққиз юз тўрт) сўм миқдоридаги чораклик устама пуллари тўлаттириб берилди.