Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Аҳоли ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.


Юртимизда мустақиллик йилларида баркамол авлод камолоти ва уларни ҳеч қайси мамлакат ёшларидан кам бўлмаслигига, ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси, Қарши шаҳар адлия бўлими масъул ходимлари ҳамда “Юрт таровати” газетаси бош мухаррири билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги 45-сонли умумтаълим мактабида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида “Ёшлар бизнинг келажагимиз” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ёшларга берилаётган имтиёзлар, ҳуқуқлари ва имкониятлари ҳамда Ўзбекистон Республикасида сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, 45-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан турли ҳил ҳарбий чиқишлар, сахна кўринишлар, ашула ва рақслар намойиш этилди.

Фаол иштирок этган ёшларга адлия бошқармасининг эсдалик совғалари тарқатилди.

Бундан ташқари, тадбир ташкилотчилари ва ёшлар билан ҳамкорликда Қарши шаҳар “Араловул” маҳалласида яшовчи 90 ёшни қаршилаган Наримон бобонинг ҳолларидан хабар олинди.