Янгиликлар
Фуқаролар билан жонли мулоқот
Жорий йил йилнинг 10 май куни вилоят адлия бошқармасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари билан хамкорликда вилоят радиоси орқали қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун моҳиятини аҳолига тушунтириш ва мулоқот ўрнатиш мақсадида тўғридан-тўғри радио эфири ташкил этилди.
Эфирда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
ЎРҚ-561-сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги ПФ-6221-сон Фармони мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти фуқароларга тўғридан-тўғри жонли суҳбат орқали тушунтирилди.
Тўғридан-тўғри жонли мулоқотда, мазкур Қонун ва Фармонда белгиланган имтиёзлар ва олиб борилаётган ислоҳотларга бирма-бир тўхталиб ўтилди.
Эфир давоимда фуқаролардан келиб тушган саволларга мутахасислар томонидан жавоблар берилди.
Ушбу жонли мулоқот қизиқарли ва сермазмун ўтди.