Янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши шаҳри, “Пахтазор” миттитуманида жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи мажлислар залида вилоятда фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир халқаро ФАТФ (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ) ташкилотининг тавсиялари ижроси юзасидан ўтказилиб, нодавлат нотижорат ташкилоларига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик талаблари ҳамда унинг ҳуқуқий оқибатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги
ПҚ–3947-сон “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори мазмун ва моҳияти тушунтириб берилди.