Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Нодавлат нотижорат ташкилотлари адлия органлари ҳимоясида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 5-бандида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказдаги ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда халқаро шартномаларида мустаҳкамланган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш чораларини кўриш вазифаси белгиланган.

Мазкур вазифа ижроси юзасидан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши шаҳар “Чемпион” спорт клуби нодавлат нотижорат ташкилоти манфаатида 2021 йил 31 мартда Қашқадарё вилоятида фойдаланилмаётган объектлардан фойдаланиш бўйича Идоралараро комиссиясининг фаолиятсиз объект мулкдорларига нисбатан таъсирчан солиқ чорасини қўллаш юзасидан
2019 йил 14 январдаги 01-02/80-81-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
ва Қарши шаҳар “Чемпион” спорт клуби шахсий карточкасидаги 41 662 038.47 сўм қарздорликни ҳисобдан чиқариш мажбуриятини Қарши туман Давлат солиқ инспекциясига юклаш юзасидан Қарши туманлараро Маъмурий судига ариза киритилган эди.

Суднинг 2021 йил 7 майдаги ҳал қилув қарори билан Идоралараро комиссиянинг 2019 йил 14 январдаги 01-02/80-81-сон қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва Қарши шаҳар “Чемпион” спорт клуби шахсий карточкасидаги 41 662 038.47 сўм қарздорликни ҳисобдан чиқариш мажбурияти Қарши туман Давлат солиқ инспекциясига юклатилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашуви натижасида Қарши шаҳар “Чемпион” спорт клуби нодавлат нотижорат ташкилотининг бузилган ҳуқуқларини тикланди.

Адлия бошқармаси томонидан бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилади.

 

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими