Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС


9-май - Хотира ва қадрлаш куни миллий байрами муносабати билан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан #adliyafaxriylarniqadrlaydi хештеги остида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва адлия органларида узоқ йиллар давомида ишлаган фахрийлар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан адлия органларида турли лавозимларда ишлаб келган, ўз касбини улуғлаган меҳнат фахрийлари, азиз устозлар аҳволидан хабар олинди.

Учрашувда ўтган даврлар, босиб ўтган ҳаёт йўллари эсга олиниб, уларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, доимо шогирдлар камолидан руҳланиш ва уларнинг иззатида бўлиш билдирилди.

Шунингдек, Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги мусиқа ва санъат мактаби, маданият ва мудофаа бўлимлари, кўп тармоқли марказий поликлиника ходимлари билан ҳамкорликда Қамаши тумани, "Манғит" МФЙ, Буюк Ипак йўли кўчасида яшовчи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 112 ёшни қаршилаган Рўзибой Сатторовнинг ҳолидан ҳабар олинди.

Тадбирга саньаткорлар жалб этилиб, тумандаги мусиқа ва саньат мактабининг ўқувчилари томонидан рақслар намойиш этилди.

Бундан ташқари Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан адлия тизимида кўп йиллар меҳнат қилган меҳнат фахрийси Мерган бобо Норсафаров аҳволидан хабар олинди.

Адлия бўлимлари томонидан иккинчи жахон уруши қатнашчилари ва фахрийларга эсдалик совғалари тақдим этилди.