Янгиликлар
“Адлия-тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги учрашув...
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 7 май куни “Адлия-тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида навбатдаги учрашув Қамаши туманидаги кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида ташкил этилди.
Учрашувда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари, вилоят ҳудудий электр тармоқлари, вилоят автомобиль йўллари ва бошқа масъул ташкилот ходимлари иштирок этишди.
Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан юзма-юз суҳбатлашилиб, уларнинг орзу-мақсадлари, дарду ташвишлари, фикр-мулоҳаза ва таклифларини эшитилди. Мавжуд камчилик ва муаммолар ечими юзасидан фикр алмашилди.
Жумладан, “Олтин бошоқ Агро кластер” МЧЖ раиси Б.Алиевнинг ун заводи ишлаб чиқариш ускунлари харид қилиш учун тижорат банкларидан 350 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратиш,
ЯТТ Дўстмуродов Толмас фаолият кўрсатаётган бинода электр тармоқларини қайтадан монтаж қилиш, “Бунёдкор Эргаш” МЧЖ раҳбари А.Зиятовнинг
176 млн.сўм пул маблағлари ундириб бериш каби мавжуд муаммолари тингланди.
Тадбиркорларнинг мазкур мурожаатлари белгиланган тартибда ҳал этиш мақсадида иш юритувга қабул қилинди.
Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорлик субъектлари вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги
ПҚ-5101-сон “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларга ҳар доим амалий ёрдам бериш адлия органларининг доимий вазифаси бўлиб қолади.