Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Адлия тадбиркорга дўст


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Яккабоғ туман адлия бўлими фаолияти бўйича жорий йилнинг 6 майда “Севимли” телеканали билан ҳамкорликда репортаж тасвирга олинди.

Репортажда Яккабоғ туман адлия бўлимига фуқаро Н.К ариза билан мурожаат этган. Аризада туманнинг А.Темур кўчасида жойлашган  ўзига тегишли бўлган савдо дўкони 2018 йил январь ойида туман ҳокимлиги томонидан ҳеч қанақа компенсация пулларини тўлаб бермасдан бўзиб ташлаганлиги сабабли ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур мурожаат туман адлия бўлими томонидан ўрганилиб,  2021 йил 21 январда Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига Н.Книнг манфаатларини кўзлаб давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан 67 млн. 535 минг 474 сўм миқдоридаги зарарни  ундириш хақида даъво аризаси киритилиб, даъво аризаси қаноатлантирилган.

Шунингдек, Яккабоғ туман адлия бўлимига фуқаро Ш.Х ариза билан мурожаат этган. Аризада туманнинг А.Темур кўчасида жойлашган  ўзига тегишли бўлган савдо дўкони 2018 йилда туман ҳокимлиги томонидан ҳеч қанақа компенсация пулларини тўлаб бермасдан бўзиб ташлаганлиги сабабли ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур мурожаат туман адлия бўлими томонидан ўрганилиб,  2021 йил 27 февралда Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига Ш.Хнинг манфаатларини кўзлаб давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан 118 млн 800 минг сўм миқдоридаги зарарни  ундириш хақида даъво аризаси киритилиб, даъво аризаси қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, Яккабоғ туман адлия бўлимига фуқаро С.И ариза билан мурожаат этиб аризасида Яккабоғ тумани СЭО ва ЖСХ бўлимида ишлаб болани парваришлаш таътилига чиқиб кетганлигини,  таътилидан қайтганидан сўнг бўлим раҳбарияти “бўш иш ўрни йўқ”-деб ишга олмаганлигини билдириб, ушбу ҳолатни ўрганиб, амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур мурожаат туман адлия бўлими иш юритувига олиниб, ўрганилди ҳамда туман адлия бўлими аралашуви билан С.И 2021 йил
12 апрел куни туман СЭО ва ЖСХ бўлимининг 26к-сонли буйруғи билан бўлимнинг бактериалогия лаборатория лобаранти вазифасига  ишга қабул қилиниши таъминланган ҳолатлари тасвирга олинди.