Янгиликлар
Инсон-азиз, хотира-муқаддас!
9-май–Хотира ва қадрлаш куни миллий байрами муносабати билан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан иккинчи жахон уруши қатнашчилари ва фахрийларимиз ўртасида бир қатор тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Косон туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ҳамда мудофа ишлари бўлими билан ҳамкорликда тумандаги “Сарипул” МФЙда яшовчи 1922 йил 9 майда тўғилган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 99 ёшни қаршилаган Маматқулов Ислом бобонинг хонадонларига ташриф буюришди.
Ислом бобонинг уруш давридаги чеккан захматлари ҳамда урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотираси ёд олинди.
Шунингдек, Чироқчи туман адлия ҳамда мудофа ишлари бўлими билан ҳамкорликда тумандаги “Паканди” қишлоғида яшовчи 1926 йилда тўғилган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 95 ёшни қаршилаган Ёдгоров Жура бобо ҳолидан хабар олинди.
Жура бобо томонидан уруш давридаги хайрли ишлар, жасоратлар ёдга олинди.
Адлия бўлимлари томонидан фахрийларга эсдалик совғалар ҳамда зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.