Янгиликлар
03
Эътирофга муносиб ходим
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг март ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Қурбонов Фаррух Шокирович ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Жамоа томонидан Ф.Қурбоновга давлатимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатида омад, фаолиятида юқори марраларни тилаб қоладилар.