Янгиликлар
Тошкент давлат юридик университетининг 2020-2021 ўқув йили битирувчилари билан учрашув.
Жорий йилнинг 4 май куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Тошкент давлат юридик университетининг 2020-2021 ўқув йили битирувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни тадбири ташкил этилди.
Дастлаб битирувчи талабалар вилоят адлия бошқармасининг маъмурий биноси, шунингдек ходимлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган маънавият ва маърифат хоналари ҳамда спорт зали, бошқарманинг таркибий бўлинмалари фаолияти билан яқиндан танишди.
Битирувчиларга адлия органларининг асосий вазифлари, ҳозирги кунда вазирлик тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимларга яратиб берилган шарт-шароитлар, ишга қабул тартиби ва бошқа шу каби масалалар юзасидан батафсил тушунтириш берилди.
Учрашув давомида вилоят адлия бошқармаси тизимида ишлаш ниятида бўлган иқтидорли талабаларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Учрашув савол-жавобларга бой тарзда ўтди.