Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Аҳолига қонун ҳужжатлари тушунтирилмоқда.


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан доимий равишда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти вилоят телевидениеси орқали ахолига тушунтириб борилмоқда.

Жорий йилнинг 1 май куни вилоят телевидениясининг “Tahlil 24/7” кўрсатуви учун ташкил этилган давра суҳбатида бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
5 мартдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
122-сонли Қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Кўрсатувда кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали аниқлаш, ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари, ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш ва уни кўриб чиқиш ҳамда уларни тўлаш тартиби, ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам учун тўловларни молиялаштириш тартиблар ва бошқалар ҳусусида батафсил маълумотлар берилди.