Янгиликлар
Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч!
Фашизм устидан қозонилган ғалабада халқимизнинг ҳам мардонавор ва салмоқли ҳиссаси унутилмас ҳақиқатдир. 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни Иккинчи жаҳон урушининг аянчли оқибатларини унутмасликка, тинчлик ва осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрамини кенг нишонлаш мақсадида иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган фахрийларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида кенг куламли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ҳусусан, жорий йилнинг 4 май куни Касби туман адлия ва мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда тумандаги “Истиқлол” МФЙ Майманоқ қишлоғида яшовчи 1921 йилда тўғилган, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 100 ёшни қаршилаган Жураев Мирза бобонинг хонадонларида бўлиб, ҳолларида хабар олинди.
Шунингдек Жураев Мирза бобонинг Иккинчи жаҳон уруши даврлари эсга олинди ва ҳозирги фаровон, осойишта хаётга шукроналар билдирилди.