Янгиликлар
Фуқаролар билан жонли мулоқот
Жорий йил йилнинг 3 май куни вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан вилоят радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сон Фармони ҳамда 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-5088-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти фуқароларга тўғридан-тўғри жонли суҳбат орқали тушунтирилди.
Тўғридан-тўғри жонли мулоқотда, мазкур Фармон ҳамда қарорда белгиланган ёшлар саноат зоналарининг ташкил этилиши ва унинг асосий вазифалари ҳақида қисқача тушунтирилди.
Шунингдек, президентнинг мазкур Фармон ва қарорлари юзасидан тўғридан-тўғри жонли эфир мобайнида фуқароларни қизиқтирган саволларига тушунтиришлар берилди.
Ушбу жонли мулоқот қизиқарли ва сермазмун ўтди.