Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Акция доирасида қилинган ишлар...


Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш чораларини амалга оширишдан иборатдир.

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан турли хил мавзуларда акциялар ташкил этилмоқда.

Акциядан кўзланган мақсад – жойларда фуқароларнинг мунтазам равишда учраётган ва қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш ва ҳуқуқий жиҳатдан тушунтириш бериш ҳамда фуқароларни адлия органига бўлган ишонч ва ҳурматини ошириш орқали адлия органларининг нуфузини янада оширишга эришишдан иборат.

Хусусан, жорий йилнинг январь – февраль ойларида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фуқароларга фуқаролик ҳолати (туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралганлик ёки ўлим) далолатнома ёзувларини расмийлаштиришда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни сайёр тартибда олишда ҳамда кўчар ва кўчмас мулкка нисбатан нотариал ҳаракатни (мерос) сайёр тартибда расмийлаштириш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва амалий кўмак берилди.

Унга кўра, адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жами 475 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, уларнинг 218 таси қаноатлантирилди, 242 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 15 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли органларга кўриб чиқиш учун юборилди.

Шундан, фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини расмийлаштириш юзасидан 192 та ҳолатда амалий ёрдам, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни сайёр тартибда олишда 5 та ҳолатда амалий ёрдам ҳамда 32 та ҳолатда ҳуқуқий тушунтириш, кўчар ва кўчмас мулкка нисбатан нотариал ҳаракатни (мерос) сайёр тартибда расмийлаштириш юзасидан 31 та ҳолатда амалий кўмак ҳамда 55 та ҳолатда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, 5 та ҳолатда юридик фактларни белгилаш бўйича судларга даъво аризаларини киритилиши таъминланди.

Хусусан, Миришкор туман адлия бўлими томонидан “Барҳаёт” МФЙда яшовчи фуқаролар А. Сапарниёзов ва Д. Пепкина билан 2 йилдан буён қонуний никоҳдан ўтмасдан бирга (шаръий никоҳ асосида) яшаётганлиги сабабли никоҳини қонуний расмийлаштиришда амалий ёрдам бериш юзасидан қилган мурожаати натижасида фуқаро Д. Пепкина жарроҳлик амалиётидан
сўнг даволанишда эканлиги учун туман ФҲДЁ бўлими билан биргаликда уларнинг никоҳи сайёр тартибда расмийлаштириб берилди.

Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан “Дуоб” МФЙ, Терсоқар қишлоғида яшовчи фуқаролар Ш. Умиров ва Р. Ортиқовалар 7 йилдан буён қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаётганлигини ҳамда икки нафар
2016 ва 2020 йилларда туғилган фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар олинмаганлиги сабабли қонуний никоҳдан ўтишида ҳамда фарзандларига туғилганлик ҳақида гувоҳномалар олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида туман ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда фуқаролар Ш. Умиров ва Р. Ортиқовани никоҳи сайёр тартибда қайд этилди ва икки нафар фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштириб берилди.

Қарши туман адлия бўлими томонидан фуқаро Г.Ниёзованинг Ғузор туманидан Қарши туманига турмушга чиққанлиги, ҳозирги кунда муддати ўтган фуқаролиги бўлмаган шахс паспорти билан юрганлиги сабабли унга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ID картаси) олишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилди.

Бундан ташқари, Қарши тумани, Ғубдин қишлоғи, Ғубдин кўчаси, 75-уйда яшовчи фуқаро Р. Рахматованинг мерос масаласида қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, Қарши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М. Ахмедова томонидан “Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома” расмийлаштириб берилди.

Бу каби акциялар март-апрель ойларида фуқароларга меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш, май-июнь ойларида мажбурий меҳнатга қарши кураш ва уни олдини олиш юзасидан ташкил этилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими бошлиғи

Э. Исмоилов