Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сайёр қабуллар давом этмоқда...


Дарҳақиқат, бугунги кунда, жамиятда инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида асос солган янги тизим — ижтимоий адолатни таъминлаш борасида ўзбекона ҳаёт фалсафаси ва миллий давлатчилик мактабига хос барҳаёт анъаналарнинг янги тараққиёт босқичи бўлиши билан бирга, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланмоқда.

Қарши, Касби, Ғузор туман адлия бўлимларининг жорий йил 1-ярим йилликка мўлжалланган режасига мувофиқ, туман ички ишлар бўлими, солиқ инспекцияси, аҳолини бандигига кўмаклашиш маракази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида тумандаги МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилди.

Мазкур қабулларда тумандаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари тингланди ҳамда мурожаатларнинг аксариятига жойида тушунтириш берилиб, аксарияти  туман адлия бўлимлари иш юритувига олинди.