Янгиликлар
Шаҳрисабз туман адлия бўлими фаолиятидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан бир қанча сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.
Адлия органларининг кунлик иш фаолиятини ёритиш мақсадида бошқарма томонидан Шаҳрисабз туман адлия бўлимини мисолида “Адлия органларининг бир иш куни” йўналишида “Севимли” телеканали орқали репортаж тайёрланди.
Мазкур репортажда туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 1-чоарги мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда нафақага тайинлаш ва ишга тиклаш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан маълумотлар берилди.