Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

“Адлия-тадбиркорга дўст”

“Адлия-тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 30 апрель куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари, вилоят Марказий банк бошқармаси, вилоят ҳудудий электр тармоқлари, “Худудгаз Қашқадарё” вилоят ҳудудий бўлими, вилоят автомобиль йўллари ва бошқа масъул ташкилот ходимлари билан биргаликда кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан амалий учрашув бўлиб ўтди.  
  Учрашувда кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакилларини қийнаб келаётган муаммолар, муҳандислик-коммуникация тизимидаги мавжуд камчиликлар, улар фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан атрофлича суҳбатлашилди.
  Масалан, учрашувда “Юлдуз чевар” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарининг Россия федерассиясида савдо уйини ташкил этиш, “Турди Муаззам” оилавий корхонаси раҳбарининг электр тармоқларидаги мавжуд муаммолари тингланди. Ушбу масалаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этиш масаласи алоҳида назоратга олинди.
Таъкидлаш керакки, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятига нисбатан ҳар қандай тўсиқ ва ғовларни бартараф этишда қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш, уларнинг ижросини тўлиқ ва бир хилда таъминлаш адлия органларининг доимий вазифаси бўлиб қолади.