Янгиликлар
Аёллар ва ёшлар давлат эътиборида
Мамлакатимизда сўнгги йилларда аёллар масаласида жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларимиз учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларнинг ўз билим ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишини таъминловчи тизим яратилди. Хусусан, ҳозирги пандемия даврида бу борадаги ишлар самарасига ҳар қачонгиданда кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Ҳақиқатан ҳам бугун юртимизда хотин-қизлар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил этмоқда. Натижада ижтимоий масалаларнинг аксарияти айнан шу икки қатлам вакиллари иштирокида ҳал этилмоқда.
Шу боис, мазкур икки йўналиш бўйича Ўзбекистонда давлат сиёсатини маҳалла даражасигача юритадиган вертикал тизим яратилмоқда.
«Ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»га киритиладиган ишсиз ёшлар ва хотин-қизларда мотивация уйғотилиб, касбий кўникмалар шакллантириб келинмоқда Мамлакат келажагини таъминловчи аёллар ва ёшлар масаласида мутлақо янги, замон талабларига мос иш услублари асосида муаммолар ечимига эришилмоқда.
Қарши туман адлия бўлими ходимлари томонидан ишчи гуруҳ аъзолари ҳамкорлигида "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга берилган кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши доимий мониторингдан ўтказилиб, уларга амалий ёрдам бериб келинмоқда.