Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Коррупцияга қарши курашиш келажак тараққиёти


Бизга маълумки, коррупция жамиятни ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқурлаштиришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади.

Ҳар бир давлат коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционерга эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлади.

Коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этишда кўмакдош сифатида Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан кадастрлар палатаси шаҳар филиали ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш юзасидан учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда бўлим томонидан мазкур соҳага оид учрайдиган коррупциянинг турлари ва кўриниши ҳамда коррупцияга қарши курашишда қонун ҳужжатларининг замон ва ислоҳотлар талаблари даражасида такомиллаштирилаётганлиги, соҳа вакилларининг коррупцияга оид ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, жамият аъзолари бўлган фуқароларимиз онгида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни мунтазам равишда шакллантириб бориш ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек, соҳага юзасидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам бериш ҳамда унинг аянчли оқибатлари тўғрисида соҳа вакилларига тушунтирилиб, коррупцияга имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.