Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ҳар бир мурожаат адлия эътиборида...


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Нишон туман адлия бўлими томонидан бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилда бўлим томонидан Нишон туманида яшовчи фуқаро Н.Энинг мурожаатига асосан, унинг манфаатида “Ибн Сино” ММТПдан 32.700.000 сўм иш ҳақи ва 5 000 000 сўм маънавий зарар ўндириш бўйича киритилган даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг жорий йил 26 март кунидаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, фуқаро Н.Э фойдасига “Ибн Сино” ММТПдан 32.700.000 сўм иш ҳақи ва 5 000 000 сўм маънавий зарар ҳамда 490 000 сўм давлат божи ўндирилиши белгиланди.

Шунингдек, жорий йилда бўлим томонидан туманда яшовчи фуқаро Ю.Мнинг мурожаатига асосан, унинг манфаатида “Ибн Сино” ММТПдан 20.000.000 сўм иш ҳақи ва 5 000 000 сўм маънавий зарар ўндириш бўйича киритилган даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг жорий йил 26 март кунидаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, фуқаро Ю.М фойдасига “Ибн Сино” ММТПдан 20.000.000 сўм иш ҳақи ва 3 000 000 сўм маънавий зарар ҳамда 490 000 сўм давлат божи ўндирилишига эришилди.