Янгиликлар
Одил суд халқ манфаатида
Бугунги кунда, суд ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар энг аввало халқ манфаатларини кўзлаб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, уларнинг судга нисбатан бўлган ишончи ортишига, суд ҳокимияти обрўсини янада оширишга, унинг ҳақиқий мустақилликка эришишига қаратилган.
Кейинги тўрт йил мобайнида суд ҳокимияти давлатнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда муҳофаза қилувчи чинакам мустақил институтга айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда ҳам мазкур ислоҳотларни амалга ошириш борасида қатор самарали ишлар олиб борилаётган бўлиб, шулар қаторида фуқаролик процессуал қодексига муҳим ўзгартиришлар киритилиши одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Бу борада жорий йилнинг 28 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича вилоят судялари иштирокида вилоят адлия бошқармасида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилиниши бугунги кундаги долзарб масала эканлиги ва уни қабул қилиниши судлар фаолияти учун ўта муҳимлиги ҳақида сўз юритилди.