Янгиликлар
Тадбиркор элга мададкор
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг иш режасига асосан Деҳқонобод тумани "Оқиртма" МФЙда яшовчи фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Насимов, адлия бошқармаси ходими А. Ражабов ҳамда туман адлия бўлими бошлиғи ва ходимлари, туман ИИБ худудий профилактика инспектори, Оқиртма МФЙ раиси ва ўринбосарлари ва бошқа алоқадор ташкилот ходимлари иштирок этди.
Қабулда даставвал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5087-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва уларга киритилган ўзгартиришлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларининг мазмун ва моҳияти ҳамда аҳамияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, қабулда иштирок этган 40 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 10 нафар фуқароларнинг мурожаатларига жойида хуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда 4 нафар фуқаронинг мурожаатлари иш юритувга олинди.