Янгиликлар
Коррупция тараққиёт кушандаси
Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир.
Тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли.
Шу боисдан ҳам давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди.
Умуман олганда, сўнгги йилларда қилинган ишлар таҳлили аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганини кўрсатиб турибди.
Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.
Мамалактимизда олиб борилаётган каррупцияга оид ислоҳотларга асосан жорий йилнинг 28 апрель куни Касби туман адлия бўлим томонидан кадастрлар палатаси туман филиали ва агентликнинг туман бўлими биносида филиал ва бўлим ходимларига коррупция ва унинг турлари, оқибатлари ва жавобгарлик чоралари, шунингдек меҳнат қонунчилиги ва ижро интизоми бўйича тарғибот тадбири ўтказилди ҳамда тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларига қонун доирасида тушунтиришлар берилди.