Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш


Ҳукумат қарори билан Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб жорий қилинди. Унга кўра, “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизлар тоифалари ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш тартиби ва муддатлари белгиланган.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январда “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

Қарши туман адлия бўлими томонидан ҳам 2021 йил 1-ярим йиллик учун тасдиқланган режага мувофиқ тумандаги “Кат” МФЙда сайёр қабул ўтказиди. Қабулда иштирок этган фуқароларга, ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги:

·       ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизлар;

·       боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

·       ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;

·       уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;

·       нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;

·       қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;

·       тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли даромад манбаига эга бўлмаганлар);

·       ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар;

·       психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар)нинг мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, қабул давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 13 мартдаги “Давлат ташкилотлари ходимларинингҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун моҳияти ёритиб берилди ҳамда уларни қизиқтирган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммолари юзасидан 6 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўлим иш юритувига олинди.