Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” – ҳаёт зарурати


“Аёллар дафтари” нима? Нега уни ташкил қилишга эҳтиёж туғилди. Умуман, жамиятда ушбу қатламга эътибор қаратилишидан қандай мақсадлар кўзланган?

Айни кунларда мазкур топшириқ ижроси юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси, ички ишлар бўлими ва Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ходимлари билан хамкорликда Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан амалий ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “темир дафтар” тузилганнидек, Эндиликда худди шундай, ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Аёллар дафтари” шакллантирилиб келинмоқда.

Айни кунларда Шаҳрисабз шаҳрида шакиллантирилган “Аёллар дафтари” юзасидан масъул раҳбарлар иштирокида хатлов ўтказилмоқда. Бунда адолатсизликка йўл қўймаслик, хатлов жараёнларида ҳеч ким эътибордан четда қолиб кетмаслиги учун тегишли ташкилотлар хамкорлигида жадал  ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудларда  аҳолини камбағалликдан чиқариш,  хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш тизими бўйича ижобий тажрибаларини ўрганиш ва улардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, маданий-маърифий, тарғибот  ва спорт тадбирларига аҳолининг  уюшмаган қатлами, “Аёллар дафтари”га киритилган оила вакиллари, эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳамда кекса авлод вакиллари, тадбиркор ва фермерларни кенг  жалб этишда Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими ҳам фаол  ва камарбаста бўлмоқда.