Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Китоб илм зиёси


Китоб – умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ. Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган.

Дарҳақиқат, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир. У инсониятнинг тарихий хотираси, маънавий-маърифий олами, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала ҳисобланади.

Бугун жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантиришга давлат томонидан алоҳида эътибор берилиб, кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.

“Китоб тафаккур қанотидир”, деган эди аллома адибимиз Ойбек.
Китоб ўқиган инсон, қайси соҳада ишламасин, тўғри фикрлаш, оқу қорани ажратиш, мураккаб вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш кўникмасига эга бўлади. Бундан ташқари, нутқи равон бўлади, одамларни ўз ортидан эргаштира олади.

Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими ходимлари иштирокида тумандаги “Ахборот кутубхона маркази”даги мавжуд юридик ва баъдий адвбиётлар билан танишиб чиқилиб ўзаро фикр алмашилди.

Бундан ташқари туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд куни муносабати билан “Муҳаммад Юсуфни ёд этиб” мавзусида шеърият мусобақалари ўтказилди.

Худди шундай тадбир жорий йилнинг 26 апрель куни тумандаги 4-сон “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ўртасида ҳам ташкил этилиб, шоирнинг ҳаёти ва ижоди юзасида китобхонлик мусобақаси ва савол-жавоб викторинаси ўтказилди.