Янгиликлар
Ҳар бир мурожаат адлия эътиборида…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб адлия органлари томонидан бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Миришкор туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Хнинг туғруқ таътилидан сўнг ишга қабул қилинмаётганлигидан норози бўлиб, жорий йил 21 апрель куни туман адлия бўлими томонидан ўтказилаётган аксия доирасида йўллаган мурожаати қонун доирасида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида, туман адлия бўлимининг сай-ҳаракатлари билан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида туман Тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилди ва натижада фуқаро Ҳ.Х ўз иш жойига тикланишига эришилди.