Янгиликлар
Ҳуқуқий саводхонлик жамият таррақиётига йўл.
Ҳуқуқни билиш инсонни муаммоларини олдини олишда кўмак беради. Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини ҳуқуқий саводхонлиги оширишда бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Давлат ташкилотлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ўрта ва қуйи бўғиндаги масъул ходимларга етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида жорий йилнинг 13 мартида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва қарор билан давлат ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва баҳолаш тартиби белгилаб берилди.
Унда давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизими орқали давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаб бориш (ҳар 3 йилда 1 марта) тизими жорий этилади.
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқув дастури, материаллар ва тест саволлари базасини шакллантирилади.
Мазкур қарор билан адлия вазирлигига бир қатор вазифалар юклатилган, улардан давлат ташкилотлари ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини баҳолайди ва мониторинг қилади, юқори кўрсаткичга эришган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибаларини бошқа ташкилотлар фаолиятига ҳам жорий этади, салбий натижалар қайд этган идоралар ва ҳудудларда бунинг сабабларини бартараф этиш бўйича услубий кўрсатма ва таклифлар ишлаб чиқади.
Шунингдек, давлат ташкилотларига баҳолашдан ўтмаган ходимларининг ўқитилиши ва қайта баҳолашдан ўтказилишига оид кўрсатма беради, Ҳукуматга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига таҳлилий маълумотлар киритиб боради.
Давлат ташкилотлари томонидан электрон платформага жойлаштирилган ўқув материаллари асосида ўз ходимларининг мустақил равишда (ишдан ажралмаган ҳолда) ўқишларини таъминлайди.
Бундан ташқари, қарор билан давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги бўйича минимал талаблар белгилаб берилди.
Ҳусусан, Конституция, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун, Коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари, Жиноят ва Маъмурий жавобгарликка оид қонунчилик ҳужжатлар, lex.uz сайти билан эркин ишлай олиш кўникмаларидир.
Қарор билан қуйидаги ходимлар баҳолашдан ўтказилади, давлат бошқаруви органлари марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалари, тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқарув ходимлари.
Вилоят даражасидаги ҳокимларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимликлар таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқарув ходимларидир.
Биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан 12 ой ўтгач баҳолашдан ўтказилади.
Мазкур давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги минимал талаблар асосида тузиладиган тест синовлари орқали баҳоланади.
Ҳулоса ўрнига шу айтишимиз мумкинки давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини доимий равишда ошириб бориши ҳуқуқий жамият қуриш ва қонун устуворлигини таъминлашни янада мустаҳкамлайди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими