Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Малака ошириш курслари ташкил этилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғин бошқарув ходимларини янгича талаблар, ҳусусан, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида самарали ишлашга ўргатиш, шунингдек уларни Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида хабардор қилиш ва мунтазам малакасини ошириб бориш юзасидан бир қатор топшириқлар берилди.

Топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг
20-23 апрель кунлари туман (шаҳар) ҳокимликларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳоким ўринбосарлари учун Давлат бошқарув академиясининг Қарши филиалида тўрт кунлик махсус малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Мазкур ўқув курсларда адлия бошқармаси малакали мутахассислари жалб этилиб, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир халқаро ҳуқуқий нормалар, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа мавзуларда дарслар ўтказилмоқда.