Янгиликлар
Бандлик бўлимларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 21 апрелида Қарши шаҳар ва Касби туман адлия бўлимлари томонидан бандлик бўлимларида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирда Коррупция ва унинг турлари, оқибатлари ва жавобгарлик чоралари, шунингдек, меҳнат қонунчилиги ва ижро интизоми бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 134-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутаҳассислар томонидан батафсил жавоблар берилиб, мавзуларга оид буклет ва флаерлар тарқатилди.