Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими томонидан 2020 йил давомида ва 2021 йил I чорагида амалга оширилган ишлар


Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш соҳасида бўлим томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

2020 йилда бошқарма томонидан ҳисобот даврида ўтказилган 5 та ўрганиш ва мониторинг бўйича жами 25 та ташкилотлар текширилиб, 3281 та давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунбузулиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 120 та тақдимнома, 233 та огоҳнома ва 146 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган бўлиб, Ер ресурслари ва давлат кадастрига (368 тақонунбузилиш ҳолатлари) 14 та тақдимнома, 15 та огоҳнома ва 57 та маъмурий, Солиқ органларига (317 тақонунбузилиш ҳолатлари) 16 та тақдимнома, 3 та огоҳнома ва 8 та маъмурий, Коммунал хизмат кўрсатувчи идораларига (333 тақонунбузилиш ҳолатлари) 22 та тақдимнома, 30 та огоҳнома ва 12 та маъмурий, Ўзтрансгаз АКга (186 тақонунбузилиш ҳолатлари) 21 та тақдимнома, 31 та огоҳнома ва 4 та маъмурий, Ўзбекэнерго АЖга (247 тақонунбузилиш ҳолатлари) 17 та тақдимнома 23 та огоҳнома ва 3 та маъмурий, Соғлиқни сақлашга (209 тақонунбузилиш ҳолатлари) 15 та тақдимнома, 31 та огоҳнома ва 16 та маъмурий, Қурилиш ва архитектура идораларига (242 тақонунбузилиш ҳолатлари) 3 та тақдимнома, 2 та огоҳнома ва 17 та маъмурий, Ижтимоий таъминот идораларига (11 тақонунбузилиш ҳолатлари) 1 та тақдимнома, Бандлик ва меҳнат мунособатлари идоралари (54 тақонунбузилиш ҳолатлари) 2 та тақдимнома, 20 та огоҳнома ва 4 та маъмурий, Бошқа ташкилотларнинг ҳиссасига (503 тақонунбузилиш ҳолатлари) 70 та тақдимнома 150 та огоҳнома ва 25 та маъмурий тўғри келмоқда. Бундан ташқари, 2020 йилда бўлим томонидан бир қатор ташкилотларда “Сирли мижоз” тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси “Ўзэнергоинспекция”да, “Қашқадарё вилоят давлат экологик экспертизаси маркази” ДУКда, “Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорат маркази” ДУКда, Қашқадарё вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларида, “Қашқадарё Ҳудудгаз”нинг туман (шаҳар) филиаллларида ҳамда Қашқадарё сув таъминоти МЧЖнинг туман (шаҳар) бўлимларида, Қашқадарё вилоят қурилиш бош бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) қурилиш бўлимларида “Сирли мижоз” тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида, аниқланган хуқуқбузарликлар учун воколатли ташкилотларнинг 3 нафар ходими маъмурий жавобгарликка тортилди.

Хусусан, 2021 йил йил I чоракда бошқарма томонидан ўтказилган4 та ўрганиш ва мониторинг бўйича жами 19 та ташкилотлар текширилиб, 804 та давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунбузулиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 21 та тақдимнома, (4 хайфсан, 2 та меҳнат шартномаси бекор қилинган) 18 та огоҳнома, 55 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.

Бўлим томонидан 2021 йилниг I чорагида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг туман (шаҳар) филиалларида “Сирли мижоз” тадбири ўтказилди. Тадбир натижасида 2 нафар масъул ходимга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Юқоридаги ҳолатлар таҳлил қилинганда, қонунбузилиш ҳолатларининг аксарият қисмини муддат бўзилиши ҳолатлари ташкил қилиши мақлум бўлди.

Бунга асосий сабаб, ташкилотлар масъул ходимлари томонидан кўсатиладига хизматларни асосий масала сифатида кўрмаслиги ва баъзи ташкилотларда кадрлар сони камлиги ҳисобланади.


Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Ф.Суюнов