Янгиликлар
Мамлактимизда юридик хизмат ролининг кучайтириш самарадорлиги
Мамлакатимизда кучли ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қонун устуворлигини таъминлашда юридик хизмат муҳим роль ўйнайди.
Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сонли қарори, Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 2864, 28.02.2017 йил) талаблари асосида амалга оширилиб келинмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалалари бўйича келишиш комиссияси томонидан 2020 йил давомида 81 нафар юридик хизмат ходимлари бўйича лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра 61 нафар юридик хизмат ходими бўйича розилик берилган бўлса, 20 нафар номзодлар суҳбатдан ўтмаган деб топилган
Бундан ташқари, 25 нафар юридик хизмат ходимлари бўйича лавозимдан озод этишга келишиш амалга оширилган.
Аттестация комиссияси томонидан 39 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилиб, улардан 36 нафари аттестациядан ўтган деб топилган бўлса, 3 нафари аттестациядан ўтмаган деб топилган.
Юридик хизмат ходимлари томонидан улар фаолият кўрсатаётган давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида бошқарма ташаббуси билан 34 нафар юридик хизмат ходимлари малака оширишлари амалга оширилди.
Бўлим томонидан юридик хизмат ходимларига хизматда фойдаланишлари учун юридик хизмат фаолиятига оид 1 та методик қўлланма ишлаб чиқилди.
Шунингдек, вилоятда фаолият юритаётган давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг Юридик хизмат телеграм гуруҳи очилиб, улар билан юридик хизмат фаолиятига оид турли масала ва йўналишларда фикр мулоҳазалар алмашиниб борилмоқда.
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик
хизматларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириш бўлими
етакчи маслаҳатчиси А.Ражабов