Янгиликлар
“Жахолатга қарши маърифат”
Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион услубларидан фойдалиниб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 16 апрель куни Қарши шаҳридаги санъат коллежида вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ҳамда юридик техникум талабалари маънавиятида “Жахолатга қарши маърифат” тамойили асосида миллий ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятларни янада тарғиб қилувчи спектакл намойиш этилди.