Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди...


Қашқадарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК етакчи юрисконсульти Б.Ю тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг 11 разряди бўйича меҳнатига ҳақ тўланмасдан, 9 разряд билан ҳақ тўлаб келинаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати бошқарманинг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб аниқланаган қонун бузилишини бартараф этиш юзасидан Қашқадарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК корхонасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарори талабларига қатъий риоя қилиш ва корхона юрисконсульти Б.Юни лавозим разрядини ушбу қарорнинг 1а-иловасига мувофиқлаштириш ҳамда 9-разряд билан ҳақ тўлаб келинган давр учун тўланмасдан қолган қисмини қайта ҳисоб китоб қилиб тўлаб бериш чораларини кўриш юзасидан тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимнома натижасида вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК корхонаси юрисконсульти Б.Ю га 11-разряд билан иш ҳақи ҳисобланиб, 9-разряд билан тўлаб келинган иш ҳақи давр қайта ҳисоб китоб қилинди ҳамда тўланмай қолган жами 4 500 000 сўм иш ҳақи тўлаб берилишига эришилди.