Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Косон туман адлия бўлими фаолиятидан


Адлия органларининг кунлик иш фаолиятини ёритиш мақсадида бошқарма томонидан Косон туман адлия бўлимини мисолида “Адлия органларининг бир иш куни” йўналишида “Севимли” телеканали орқали репортаж тайёрланди.

Репортажда адлия бўлими томонидан Косон туман халқ таълими бўлимига қарашли 4-сон умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаб келган Г.Рнинг меҳнатга лаёқатсизлик нафақа пулларини ололмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати қонун доирасида ўрганиб чиқилганлиги ва ўтказилган ўрганишлар натижасида фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, фуқаро Г.Рнинг фойдасига 15.820.798 сўм меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ундириб берилганлиги шунингдек, фуқаро З.Мнинг онаси Қ.А вафот этганлиги сабабли, 2 нафар вояга етмаган укаси учун боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлашни сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлимининг аралашуви натижасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Косон туман бўлими томонидан фуқаро А.Б номига 2021 йил 16 февраль кунидан 668 519 сўм боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва 100 000 сўм ун ва қолипли нон харид қилиш учун жами 768 519 сўм компенсация тайинланганлиги ёритилди.