Янгиликлар
Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2021йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 134 та мурожаатнинг 122 таси ҳал этилиб, шундан 79 таси ёки 60 фоизи қаноатлантирилди, 40 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида тумандаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда тумандаги 57 та МФЙлардан 12 таси қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари адлия бўлимининг телеграм ҳамда “facebook”даги саҳифаларига кенг ёритиб борилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 280тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 27 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2021 йилнинг 1-чораги давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 1 та тақдимнома киритилди.
Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 16 та таклифлар берилди.
Адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида жами 4 та ўрганиш ва 19 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 48 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида
1115 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 291 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Хусусан, 31 та тақдимнома, 5 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 236 та огоҳнома ҳамда 19 та даъво аризалар киритилди.Киритилган тақдимномалар натижасида 11 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 1 та давлат ташкилоти ҳужжатлари бекор қилинган ҳамда фуқароларга 3,4 млнсўмлик маблағ ундириб берилган.
Бундан ташқари киртилган 19 та даъво аризаларнинг барчаси қаноатлантирилди.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жами 381 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 207 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 153 таси оғзаки, 21 таси кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 95таси манзилли тарғибот ва 104 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.