Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Яккабоғ туман адлия бўлимининг 2021 йил 1-чораги давомида амалга оширган фаолияти юзасидан...


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

Бўлим томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 130 та мурожаатларнинг 121 таси ёки 93 фоизи ҳал этилган бўлиб, шундан 101 та ёки 83,4 фоизи қаноатлантирилди, 20 та ёки 16,5 фоизи ҳуқуқий тушунтириш берилди (мурожаатларни ҳал этишда 30 таси жойига чиқиб ўрганилган).

Ўтказилган   сайёр   қабуллар бўйича:

Бўлим томонидан 2021 йил 1-чораги давомида ҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 15 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 350 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 30 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 26 таси қаноатлантирилди ва 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйич:

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва халқ депутатлари кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 3 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 3 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 1 та тақдимнома киритилди.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 4 та ўрганиш ва 14 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 42 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганишлар натижасида 3002 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 30 та тақдимнома, 190 та огоҳнома, 10 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб, маъмурий таклифлар киритилди.

Натижада

- 21 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 94 370 000 сўм пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 10 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 21 та даъво ариза ва аризалар киритилиб, судлар томонидан ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган даъво аризалари билан бирга 1 млрд. 102 млн. 441 минг сўм миқдоридаги даъво аризалари қаноатлантирилди.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича:

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2021 йил 1-чораги давомидажами 497 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан                395 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 85 таси оғзаки, 17 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғиботлардан иборатдир.

Бундан ташқари бўлим томонидан 72 маротаба манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилди.