Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Муборак туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнниг 1 чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан...


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Муборак туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чорак ҳисобот даври мобайнида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

Муборак туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чорак давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 89 та мурожаатнинг    83 таси ҳал этилиб, шундан 67 таси ёки 75,3 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 80,7 фоиз) қаноатлантирилган, 16 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва норма ижодкорлиги бўйич:

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 2 таси (2 таси ҳокимлик қарор лойиҳалари)га розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилиб, 1 та норматив-ҳуқуқий қарор, 1 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорларнинг бандлари бекор қилинди.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Муборак туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жами 4 та ўрганишлар ва 22 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 69 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 1114 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 158 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 30 та тақдимнома, 109 та огоҳнома ва 9 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва 10 та даъво аризалари киритилган.

Киритилган тақдимномалар натижасида 9 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 2 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари бекор қилинган, 22 414 373 сўмлик маблағ ундириб берилган.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд ва бошқа органларга ўтказилган баённомалар натижасига кўра 9 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида 10 та 22 721 900 сўмлик даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган ва барчаси судлар томонидан қаноатлантирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича:

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жами 394 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 248 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 136 таси оғзаки, 10 таси кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 33 таси манзилли тарғибот ва 118 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.