Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Нишон туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1 апрель ҳолатида амалга оширган ишлари ҳақида


Нишон туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1 апрель ҳолатида 92 та ариза ва шикоятлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 74 таси ҳал этилган, 74 та мурожаатлар қаноатлантирилган.

Туман адлия бўлими томонидан норма ижоркорлиги соҳасидаги ишлари бўйича:

Жумладан, туман адлия бўлими томонидан шу кунга қадар 20 та қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган, 2 та туман ҳокимлигининг қарор лойиҳалари бўйича хулосалар берилиб, бўлим томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

Туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1 апрель ҳолатида 82 та ташкилотларда 4 та ўрганиш ва 18 та мониторинглар ўтказилган, ўрганиш натижалари бўйича 3 619 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Туман адлия бўлими томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 29 та тақдимномалар киритилган бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича 9 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 5 та, юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш бўйича 6 та, норма ижодкорлиги бўйича 7 та тақдимномалар киритилган.

Туман адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномаларга асосан 3 229 304 сўм миқдордаги пул маблағлари ўз эгаларига ўндириб берилди.

Бўлим томонидан 55 нафар масъул шахслар қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилмасликлари ҳақида расман огоҳлантирилган.

Худди шунингдек, туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 01 апрель кунига қадар 7 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий таклиф ва баённомалар расмийлаштирилиб, 4 нафар маъсул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1 апрель ҳолатида 17 та даъво аризалари киритилган бўлиб, шундан 3 та юридик ахамиятга эга бўлган фактини белгилаш,1 та ишга тиклаш, 13 та 90 149 602 сўм миқдордаги иш ҳақларини ундиришюзасидан фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризалар киритилган.

Туман адлия бўлими томонидан Юридик хизмат соҳасида амалга оширган ишлар бўйича:

Туманда 9 та Юдирик хизмат штат бирликлар мавжуд бўлиб, шундан 8 таси Давлат бошқаруви органларининг худудий бўлимларида ва 1 таси туман ҳокимлиги юридик хизмати.

Туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 01 апрель ҳолатида туман ҳокимлигида 3 та мониторинг ўтказилиб, мониторинг натижалари бўйича туман ҳокимлигининг 22 та қарор ва фармойишлари бекор қилинган.

Бўлим томонидан киритилган тақдимномаларга асосан 12 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан интизомий жавобгарликка тортилган ва бир нафар шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1 апрель кунига қадар 36 та давлат органлари ва ташкилотларига 300 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар етказилган, шундан 14 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, 47 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, шундан 11 та фармонлар ва 36 та қарорлар, 141 та Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 81 та вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг буйруқлари ҳамда қарорларидир.

Туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1 апрель кунига қадар 193 та оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан 1 та телевиденияда, 1 та радиоада, 2 таси газета ва журналларда, 188 таси веб сайит ва бошқа электрон ахборот воситаларида ўтказилган.

Бўлим томонидан 153 та оғизаки ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилган бўлиб, шундан 17 та маърузалар, 12 та давра суҳбатлари, 3 та сменарлар ўтказилган.