Янгиликлар
Вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2021 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан бўлимга жорий йилнинг ўтган даври давомида 81 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 3 та мурожаатларни ўрганишда мутахассис жалб этилди, 1 та мурожаат жойига чиқиб ўрганилди, 42 та мурожаат ҳал этилди, 39 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра бошқа ташкилотларга юборилди. Ҳал этилган мурожаатларнинг 18 таси қаноатлантирилди.
Бўлим томонидан шу давр мобайнида 5 та соҳада ўрганиш ҳамда 1 та қонун ҳужжатининг ижроси бўйича мониторинг ўтказилди.
Ўрганиш ва мониторинг натижалари бўйича жами 1 625 та қонун бузилиши аниқланди (732 та санитария-эпидемиология назорати органларида, 456 та бошқа назорат қилувчи идораларда, 2 та бандлик ва меҳнат муносабатлари идораларида, 435 та бошқа ташкилотларда).
Ўрганиш ва мониторинг натижасида 20 та тақдимнома (5 та туман (шаҳар) ҳокимликларига, 1 та молия идораларига, 2 та бошқа назорат қилувчи идораларга, 1 та бандлик ва меҳнат муносабатлари идораларига, 1 та бошқа коммунал хизмат кўрсатувчи идораларга ҳамда 2 та бошқа давлат органлари ва ташкилотларига), 3 та маъмурий таклиф, 15 даъво аризалари ҳамда 49 та огоҳномалар киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 24 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, 200 млн пул маблағлари қайтарилди ҳамда 1 та ноқонуний қабул қилинган ҳужжат бекор қилинди.
Бўлим томонидан ташкилотлар фаолиятида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 5 та тизимли муаммо ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ҳамда соҳани янада ривожалантириш юзасидан хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда 46 та таклифлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Адлия вазирлигига юборилган.
Соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 1 марта сўровномалар ўтказилиб, уларда 1 973 нафар респондентлар иштирок этди.
Бўлим томонидан жами 70 маротаба тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 17 марта ОАВ орқали (1 та телевидения, 3 та радио, 2 та газета ва 11 та веб-сайт орқали), 53 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилган.