Янгиликлар
Бошқарманинг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар...
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сифатли давлат хизмати кўрсатилишини назорат қилиш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
2021 йилнинг 1-чораги давомида вилоятдаги туман (шаҳар)ларда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан жами 57 985 та нотариал ҳаракатларни амалга оширилди.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида 15 млрд. 879 млн. 806 минг. 309 сўм миқдорида давлат божи, 904 млн. 572 минг сўм миқдорида герб йиғими, 4 млрд. 328 млн. 408 минг. 415 сўм миқдорида ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар учун ҳақ ундирилган.
Бўлим томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида жами вазирлик ва бошқа ташкилотлар томонидан келиб тушган 165 та хат-ҳужжатлар ва топшириқ хатларининг ижроси ўз вақтида таъминланди.
Бўлимга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 70 та мурожаати ўрганилиб, уларнинг ижроси таъминланди. Шундан
16 та мурожаат қаноатлантирилиб, қолган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабномаларига асосан вилоятда фаолият юритувчи ҳамда собиқ нотариал идора нотариусларига нисбатан 15 та хизмат текширувлари ўтказилиб, 8 та хизмат текшируви ўз тасдиғини топган.
Хизмат текшируви ўтказиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг тегишли қарорлари кўра вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруқларига асосан вилоятдаги 4 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензияларининг амал қилиши 15 кундан 2 ой муддатга тўхтатилган бўлса, 3 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиясини амал қилишини тугатиш тўғрисида Қарши туманлараро маъмурий судига ариза киритилди.
Шунингдек, бўлим томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида нотариал идораларда 19 та “Сирли мижоз” ва “Рейд” тадбирлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатлари бўйича
3 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензияларининг амал қилиши 15 кундан 2 ой муддатга тўхтатилган бўлса, 3 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиясини амал қилишини тугатиш тўғрисида Қарши туманлараро маъмурий судига ариза киритилди ҳамда нотариуслар томонидан келгусида бу каби камчиликларга йўқ қўймаслиги бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Ҳуқуқий тарғибот соҳасида 2021 йилнинг 1-чораги давомида бўлим томонидан 12 та оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилиб, булардан 1 таси телевидения, 11 таси Веб сайт ва бошқа электрон ахборот воситалари орқали амалга оширилган. Шу билан бирга 2 та оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар амалга оширилиб, ушбу тарғибот тадбирларида 145 нафар фуқароларга соҳа фаолияти, шунингдек, нотариат соҳасида бўлаётган ислоҳотлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Бўлим томонидан 2021 йилнинг 1-чораги мобайнида адвокатура соҳасида ҳам бир қанча сезиларли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 1 апрель кунига қадар жами 334 та адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензилар берилган бўлиб, шундан жорий йил 1 апрель куни ҳолатида лицензия олиб ишлаётган адвокатлар сони 215 тани, лицензия олиб бошқа ҳудудда ишлаётган адвокатлар сони 17 тани ҳамда лицензиясининг амал қилиши тугатилган адвокатлар сони 100 тани ташкил қилади.
Шу жумладан, 2021 йилнинг 1-чораги даврида берилган лицензиялар сони 12 тани ҳамда лицензиясининг амал қилиши тугатилганлар сони 1 тани ташкил қилади.
Жорий йилнинг 1 апрель кунига қадар рўйхатдан ўтказилган адвокатлик тузилмалари сони 153 тани, шундан адвокатлик бюролари 128 тани, адвокатлик фирмалари 21 тани ҳамда адвокатлар ҳайъатлари 4 тани ташкил қилади.
Жорий йил 1 апрель кунига қадар адвокатлик тузилмаларининг Уставларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишлар сони 183 тани, шундан адвокатлик бюролари 8 тани, адвокатлик фирмалари 90 тани ҳамда адвокатлар ҳайъати 85 тани ташкил қилган бўлса, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш сони 1 тани ташкил қилади.
Шу жумладан, 2021 йилнинг 1-чораги даврида рўйхатдан ўтказилган адвокатлик тузилмалари сони 19 тани, шундан адвокатлик бюролари 19 тани ташкил қилади.
2021 йилнинг 1-чораги даврида адвокатлик тузилмаларини қайта рўйхатдан ўтказишлар сони 7 тани, шундан адвокатлик бюроси 2 тани, адвокатлик фирмалари 3 тани ҳамда адвокатлар ҳайъати 2 тани ташкил қилади.
Жорий йил 1 апрель ҳолатида фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари сони 114 тани, шундан адвокатлик бюролари 96 тани, адвокатлик фирмалари 14 тани ҳамда адвокатлар ҳайъатлари 4 тани ташкил қилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрель кунига қадар тугатилиб реестрдан чиқарилган адвокатлик тузилмалари сони 26 тани, шундан адвокатлик бюролари 23 тани, адвокатлик фирмалари 3 тани ташкил қилади.
Вилоят адлия бошқармасининг жорий йил I - II ярим йилликка мўлжалланган иш режасига асосан жами 7 та адвокатлик тузилмаларида текширишлар ўтказилиб, жами аниқланган камчиликлар сони 5 тани ҳамда қонунбузилишлар сони 9 тани ташкил қилган.
Мазкур аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 7 та адвокатлик тузилмалари раҳбарларига тегишли тартибда тақдимномалар киритилган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтган жорий йил 1 апрель кунига қадар вилоятда фаолият юритиб келаётган адвокатларнинг 8 нафарини Юристлар малакасини ошириш марказида ўқитиш мақсадида Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига кўмаклашилди.
Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси томонидан 2021 йилнинг 1-чораги даврида жами 3 та йиғилиш ўтказилиб, унда жами 38 та малака комиссияси муҳокамасига оид масалалар муҳокама қилинган.
Малака комиссияси йиғилишида муҳокама қилинган 38 та масаладан 3 таси малака имтиҳонини қабул қилиш, 32 таси адвокатларнинг интизомий жавобгарлик масласини кўриб чиқиш ҳамда 3 таси адвокат қасамёдини қабул қилиш бўйича муҳокама қилинган.
Малака комиссиясининг 2021 йилнинг 1-чораги даврида ўтказилган йиғилиш муҳокамалар натижасида жами 7 та адвокатга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, шундан 6 таси огоҳлантириш, 1 таси лицензиянинг амал қилишини тухтатиб туриш билан боғлиқ интизомий жазо чораларига тўғри келади.
Шу билан бирга, жорий йил 1 апрель ҳолатида адвокатлик тузилмаларининг уставларига киритилган 7 та ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатидан ўтказиш учун жами 669.400 сўм, талабгорларга берилган 12 та лецензиялар учун жами 1.426.000 сўм, 12 та аризани кўриб чиқиш учун жами 713.000 сўм ҳамда 6 та адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун жами
2.362.000 сўм миқдорида давлат божлари ундирилган.