Янгиликлар
Чироқчи туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнниг 1 чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Чироқчи туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чорак ҳисобот даври мобайнида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Бўлимга жисмоний ва юридик шахслардан 149 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 126 та мурожаатлар (84,5%) қаноатлантирилган, 13 та мурожаатларга ҳуқуқий тушинтириш берилган, 8 та мурожаатлар ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга юборилган, 2 та мурожаатлар кўрмасдан қолдирилган.
Бўлим томонидан 4 та ўрганишлар ва 21 та мониторинг тадбирлари ўтказилган, ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда 2618 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.
Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотиларига 42 та тақдимномалар киритилган. Ижроси таъминланган тақдимномаларга асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 1 та ноқонуний ҳужжатлари бекор қилинди, тақдимномаларга асосан 16 нафар шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, жисмоний шахсларга 72 869 367 сўм тўлаб берилган.
Давлат органлари ва ташкилотларига 105 та огоҳномалар киритилган.
Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган давлат органлари ва ташкилотларининг 8 нафар ходимларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган, 3 нафар шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар берилган.
Фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича туман судига 14 та (4 та юридик фактни белгилаш ҳақида, 10 та иш ҳақи ундириш ҳақида)22 777 532 сўмлик даъво аризалар киритилган, киритилган 13 та 22 777 532сўмлик даъво аризалари қаноатлантирилган, 1 та ариза (юридик фактни белгилаш ҳақида) қолдиқда.
Бўлим томонидан 340 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 3 марта телевиденияда, 2 марта радиода, 3марта газета ва журналларда, 143 марта веб сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида, 177 марта оғзаки тартибда, 12 марта кўргазмали тарғибот тадбирлари амалга оширилган.
Бўлим томонидан ушбу соҳаларда тегишли ишлар давом эттирилмоқда.