Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Қарши туман адлия бўлими томонидан 2021йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Қарши туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

Бўлим томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 133 та мурожаатлардан 126 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 120 та ёки 96 фоизи қаноатлантирилган, 6 та ёки 3 фоизи ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 27 таси жойига чиқиб ўрганилган).

Ўтказилган   сайёр    қабуллар бўйича:

Бўлим томонидан 2021 йил 1-чораги давомида ҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 12та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 259 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 87 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 82 таси қаноатлантирилган ва 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича:

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва халқ депутатлари кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 3 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 3 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилди.

     Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 4 та ўрганиш ва 14 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 30 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 2510 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 29 та тақдимнома, 140 та огоҳнома, 12 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб,маъмурий таклифлар киритилди.

Натижада

- 5 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 36 260 470 сўм пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

- 1 та қонун талабларига зид равишда қабул қилинган қарор ва бошқа хужжатлар бекор қилинган.

Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 10 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 12 та даъво ариза ва аризалар киритилиб 10 та қаноатлантирилган, 6 474 000 сўм манфаатдор шахс фойдасига ундирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича:

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жами 495 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 361 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 64 таси оғзаки, 50 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 20 таси манзилли тарғибот тадбирларидан иборатдир.