Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар


Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

Бўлим томонидан 2021 йилнинг 3 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 93 (17) та мурожаатнинг 93 (17) таси ҳал этилиб, шундан 93 (17) таси ёки 100 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 100 фоиз) қаноатлантирилган. Мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 76 тага ошган.

Шунингдек, адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари билан биргаликда тумандаги барча 9 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 350 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 53 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг барчаси, яъни 53 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ҳисобланади. Қабул қилинган мурожаатларнинг 53 таси қаноатлантирилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйич:

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 (2) та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилди ва
19 та қарорларнинг тегишли бандлари қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 4 (3) та ўрганиш ва 19 (20) та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 90 (40) та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва натижада 754 (3435) та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 22 (30) та тақдимнома, 6 (20) та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 67(66) та огоҳнома киритилди.

Натижада 19 нафар шахсдан, 16 нафари интизомий жавобгарликка тортилиб, жами 34 млн. 356 минг  шундан 30 млн 460 минг сўм пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

Жумладан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги Тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон ли Фармонининг
16-бандига риоя қилиниши аҳволи мониторинг қилинганида, “Короновирус” инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган 56 нафар тиббиёт ходимларига жами 19 млн. 918 минг 734 сўмлик вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланмаганлиги аниқланди.

Мониторинг натижасига кўра, мазкур маблағларни тўлаб бериш борасида туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилиб, тиббиёт ходимларига нафақа маблағлари тўлаб берилиши таъминланди.

Худди шундай, туман халқ таълимида мониторинг ўтказилганида жами 58 нафар ходимларига малака тоифалари учун 11 млн. 310 минг 550 сўмлик қўшимча иш ҳақларини тўлаб берилмасдан келинаётганлиги аникланиб, адлия аралашуви билан ушбу маблағлар тўлиб берилиши таъминланди.

Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 6 (20) нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 11 (6) та даъво аризалари киритилган бўлиб, 11 (6) таси қаноатлантирилди ва 22 млн 689 минг сўм тегишли фуқароларга ундириб берилди.

Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига “Тоза худуд” ДУК туман филиалида ишловчи 11 нафар ходимларининг манфаатларини кўзлаб, 22 млн. 689 минг сўмлик иш ҳақларини ундириш тўғрисида аризалар киритилиб, мазкур аризалар 18.03.2020 йилда ФИБ Яккабоғ туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, тўлиқ қаноатлантирилди.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича:

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 311 (238) та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 133 (19) таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 133 (179) таси оғзаки, 45 (40) та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Мисол учун, Қамаши туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Каххаров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаркви органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармонининг мазмун моҳияти “Насаф” телевиденияси орқали аҳолига тушунтирилди.

Шу билан бирга, 18.01.2021 йилда вилоятнинг "Юрт таровати" газетасида Қамаши туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Каххаровнинг ҳамда бўлим бош маслаҳатчи К.Ароловнинг 30.01.2021 йилда “Сандувоч” газетасида "Коррупция жамият кушандаси " мавзуларида мақолалар чоп этилган.

Мақолаларда, Инсон ҳуқуқлари кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан бир қаторда, коррупция тушунчаси, жазо турлари ва оқибатлари ёритилди.

Бундан ташқари, Қамаши туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ш.Абдиевнинг 30.03.2021 йилда “Юрт таровати” газетасида “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.03.2021 йилдаги ПҚ–5033-сонли қарорининг мазмум моҳияти ёритилди.

Қабул қилинаётган қонунлар ва бошка норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳар бир тумандаги ижрочиларга етиб боришини таъминлаш бўйича туман адлия бўлимининг электрон почталарига юборилган 300(300) қонун ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, ижрочиларга реестр ва Ехат оркали юборилиши таъминланган.

Қонун ҳужжатларига таклиф бериш бўйич:

Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 20 (12) та таклифлар берилди.