Янгиликлар
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнниг 1 чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан...
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйич:
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 99 та мурожаатнинг 85 таси ҳал этилиб, шундан 58 таси ёки 78,7 фоизи қаноатлантирилган, 27 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 14 таси қолдиқ бўлиб қолган.
Адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида бошқарма ва нотариал идоралар нотариуслар билан биргаликда тумандаги 11 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 227 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 26 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва норма ижодкорлиги бўйич:
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 3 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 3 таси (2 таси ҳокимлик қарор лойиҳалари ва 1 таси Халқ депутатлари туман Кенгаши лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йилнинг декабрь ва 2021 йилнинг 2 ойи давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 10 та қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 3 та тақдимномалар киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасида барча 10 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйич:
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жами 4 та ўрганишлар ва 17 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 42 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 1058 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 310 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Хусусан, 39 та тақдимнома, 255 та огоҳнома ва 6 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф (баённома)лар ва 10 та даъво аризалари киритилган.
Киритилган тақдимномалар натижасида 12 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 10 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари бекор қилиниб қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган, 14 626 440 сўмлик маблағ ундириб берилган.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида 10 та 22 650 123 сўмлик даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган ва барчаси судлар томонидан қаноатлантирилган.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича:
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жами 323 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 93 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 215 таси оғзаки, 15 таси кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 32 таси манзилли тарғибот ва 55 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.