Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширган ишлар юзасидан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

Бўлим томонидан 2021 йил 1-чораги давомидажисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 84та мурожаатларнинг барчаси ҳал этилган бўлиб, шундан 48 та ёки 57 фоизи қаноатлантирилган, 33 та ёки 39 фоизи ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 21 таси жойига чиқиб ўрганилган).

Ўтказилган   сайёр    қабуллар бўйича:

Бўлим томонидан 2021 йил 1-чораги давомидаҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 10та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 312 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 24 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 18таси қаноатлантирилган ва 6тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича:

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва халқ депутатлари кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан2 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича3 та тақдимнома киритилди.

     Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 4та ўрганиш ва 27 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 42 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 3894та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 27 та тақдимнома, 106та огоҳнома,8 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб,маъмурий таклифлар киритилди.

Натижада

- 12нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 18 235 703сўмпул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 7нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 10 та даъво ариза ва аризалар киритилиб тўлиқ қаноатлантирилган, 23 065 400 сўм манфаатдор шахс фойдасига ундирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича:

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2021 йил 1-чораги давомидажами 311та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 197таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 97 таси оғзаки, 17таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот,27 таси манзилли тарғибот тадбирларидан иборатдир.