Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Миришкор туман адлия бўлимининг 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Миришкор туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чорак ҳисобот даври мобайнида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

Бўлим томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 108 та мурожаатларнинг 92 таси ҳал этилиб, шундан 66 таси ёки 71,7 фоизи қаноатлантирилган, 24 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, шунингдек ҳисобот даврида қолдиқ мурожаатлар 16 тани ташкил қилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйич:

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 2 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 5 та тақдимнома киритилиб, 2 та ҳоким қарорлари бекор қилинган.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйич:

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 5 та ўрганиш ва 14 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 27 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 1 544 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 38 та тақдимнома, 7 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 193 та огоҳнома киритилди.

Натижада 15 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган ва 130 млн. 621 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 6 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйич:

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 443 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 329 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 82 таси оғзаки, 32 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.